Россия Тергов қўмитаси Тулада 5 кишининг қотиллигидан кейин масъулиятсизлик бўйича жиноий иш қўзғатди

Жамият 02 Июнь 2015 1892

Россия Тергов қўмитаси Тулада 5 кишининг қотиллигини тергов қилиш пайтида мактаб-интернат ва полиция ходимлари ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан қараганлари юзасидан жиноий иш қўзғатди, бу ҳақда Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

30 майда Туладаги Косая Гора қишлоғидаги Орлов шоссеси бўйича жойлашган уйда эрталабки пайт иккита аёл ва учта боланинг пичоқланган жасадлари топилган. Прокуратура маълумотларига кўра, 10 ва 11 ёшдаги қизлар, уларнинг 5 ёшли укаси ҳамда болаларнинг 29 ёшли онаси ва 49 ёшли бувиси ҳалок бўлган. Ушбу босқинчиликда омон қолган оиланинг 7 ёшли вакили ва аёллардан бирининг 37 ёшли машъуқи шифохонага ётқазилган. Қотилликни амалга оширишда гумон қилиниб 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. “Икки ва ундан ортиқ киши, шу жумладан болалар қотиллиги” моддаси бўйича иш қўзғатилган.

Тергов хулосасига кўра, полиция ходимлари ҳалок бўлган қизлардан бири қўнғироқ қилгандан кейин секин ҳаракат қилганлар ҳамда қотил ноқонуний равишда яшаган ўзларига бириктирилган ҳудудни кўздан кечиришда “ўз вазифаларини тегишлича бажармаганлар”. Мактаб-интернат раҳбар шахслари “ўз тарбияланувчиларини ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш” ишларини ташкил этмаганликда айбланмоқдалар.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар