Хитой бўйлаб саёҳат қилган хорижлик сайёҳ ўз таассуротларини оригинал услубда ифодалади. У Хитойнинг турли қисмларида истиқомат қиладиган турли табақа ва соҳа вакилларининг хонадонларига ташриф буюриб, улардан уйларидаги барча буюмларни ҳовлига олиб чиқишни сўради. Унинг илтимоси бажарилгач, ҳовлига ёйиб қўйилган буюмлар билан хонадон соҳибларини биргаликда суратга туширди. Сайёҳ бу ишни бир неча марта такрорлагач, ўзига хос фотожамланма тузди.

Ушбу фотожамланма орқали хитойликларнинг ҳаёти ҳақида атрофлича маълумот олиш мумкин.

"Мен турли оилаларда бу усулда сурат олиш орқали уларнинг ҳақиқий ҳаёт тарзини кўрсатиб беришга ҳаракат қилдим. Бу суратлар орқали аҳоли қатламларининг турли ҳудудларда турлича маданиятга эгалигини ҳамда бой ва камбағал оилалар ўртасидаги фарқларни кўриш мумкин", дейди суратлар муаллифи.