Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти марказий бошқармасининг расмий вакили Чустдаги кўз ногиронлари ишлайдиган ташкилот ходимларидан 4500 доллар пора олган. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Аниқланишича, амалдор “Пахтасаноат” уюшмасидан Чуст ўқув-ишлаб чиқариш корхонасига 150 тонна пахта линти ва 20 тонна тола олиб кетиш учун розилик хатини имзолаш учун пора талаб қилган.

Шу каби “хизмат” учун у Фарғона ожизлар жамияти вакилидан 1250 доллар сўраган. Аммо тегишли жойга ариза ёзилиб, номи зикр этилмаган амалдор ҳибсга олинди.

Унга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.