AF 275 рейси бўйича Токионинг Нарита эаропортидан Парижга учиб кетаётган “Боинг 777” самолёти двигателларидан бири ишдан чиққани сабабли Хабаровскда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда тезкор хизматлардаги манба хабар берди.

Йўловчилардан ҳеч ким жароҳат олмаган. Ўз навбатида, Хабаровск аэропорти бу хабарни тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, самолёт Хабаровскга маҳаллий вақт билан 14:30 да (Москва вақти билан 07:30 да) қўнган. Самолёт Москва вақти билан 4:47 да Токиодан жўнаб кетган ва Парижга маҳаллий вақт билан 18:30 да етиб келиши керак бўлган.

Нарита аэропорти ушбу ахборотни тасдиқламаган ва ҳеч қандай изоҳ бермаган.