Қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари маданий ва ҳудудий яқинлик эътиборга олган ҳолда Туркияга ва МДҲ давлатларига боради. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистон, Туркманистон ва Қирғизистондаги миссияси раҳбари Деян Кесерович баёнот берди.
“Марказий Осиёда миграция масалалари” мавзуидаги халқаро конференциядаги чиқиши чоғида Кесерович дунёда 1 млрд муҳожир борлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, у Марказий Осиё минтақасида муҳожирларнинг асосий мотивлари ишсизлик билан боғлиқлигини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, минтақада ноқонуний муҳожирлар масаласи ҳанузгача ўткир бўлиб қолаётгани айтиб ўтилди.