Хитой бош вазири Ли Кэцян "Дунфанчжисин" ("Шарқ юлдузи") теплоходи ҳалокатга учраган жойга келди ва қутқарув амалиётини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда CCTV телеканали твиттери орқали хабар берилган.

Айни вақтда қутқарувчилар 20 кишини қутқариб олишган ва 8 нафар қурбон бўлган йўловчининг жасадини топишган. Яна 450 нафардан ортиқ киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Бироз олдинроқ, кемада 449 нафар киши бўлгани хабар қилинганди.