Хитойнинг Янцзи дарёсининг шарқий қисмида "Дунфанчжисин" ("Шарқ юлдузи") номли теплоход ҳалокатга учради.

Қутқарувчилар бу кемада бўлган 449 нафар кишидан 20 нафарини сувдан чиқариб олишган. Бу ҳақда ТАСС нашри маҳаллий манбаларга асосланган ҳолда хабар берди.

Айни вақтда ҳудудда кучли шамол эсиши ва ёмғир ёғиши давом этмоқда. Бу эса қутқарувчиларнинг ишини қийинлаштирмоқда.

Қайд этилишича, кемага чиққан 449 нафар кишининг барчаси Хитой фуқаролари ҳисобланади.