Янцзи дарёсида чўккан кема капитани ҳибсга олинди

Жаҳон 02 Июнь 2015 1478

Хитой полицияси 2 июнга ўтар кечаси Янцзи дарёсининг мамлакат шарқидаги Хубэй вилояти ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳалокатга учраган "Шарқ юлдузи" номли теплоходнинг капитани ҳамда механиклари бошлиғини ҳибсга олди. Бу ҳақда Хитой миллий телевидениесига асосланган ҳолда ТАСС нашри хабар берган.

Охирги маълумотларга кўра, кема бортида 458 нафар киши бўлган, уларнинг 13 нафари қутқариб олинган, 5 нафар йўловчининг жасади топилган.

Маълум қилинишича, кучли шамол кема ҳалокатига сабаб бўлган. Ноқулай об-ҳаво шароити давом этгани учун қутқарувчиларнинг иши қийинлашган.

Ушбу сайёҳлик кемаси Нанкин шаҳридан Цзяньли тумани ҳудудига кетаётган бўлган. Бортдаги 458 нафар кишидан 47 нафари экипаж аъзолари, 5 нафари туристик компания вакиллари, қолганлар йўловчилар эди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар