Италиянинг А сериясида мавсумнинг сўнгги учрашувини ўтказиб юборган, Туриннинг “Ювентус” футбол клуби футболчиси Андреа Бардзальи Чемпионлар Лигаси финал учрашувидан олдин сафга қайтди.

Туринликлар ҳимоячиси Жоржо Кьеллини чап оёғидаги болдир мушагида бироз оғриқ сезаётгани сабабли 3 июндаги машғулотни муддатидан олдин тугатишга мажбур бўлди. 4 июнда ўйинчи тиббий текширувдан ўтказилади.