5 июнда немис тили бўйича стипендиялар совриндорлари тақдирланади

Ўзбекистон 03 Июнь 2015 913

Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Найтҳарт Ҳёфер-Виссинг 2015 йил 5 июнь куни элчихонада бўлиб ўтадиган тантанали маросим доирасида Германияда немис тилини ўрганиш, таҳсил олиш ва тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича жорий йил стипендияларига оид дипломларни ўз эгаларига топширади. 

Ушбу йилда Ўзбекистондан жами 83 нафар талаба, ўқитувчи ва тадқиқотчилар Германия олийгоҳлари ва тадқиқот институтларида илмий изланишлар олиб бориш бўйича  рағбатлантирилади. Мазкур тадқиқот стипендиялари ёш ўзбек олимларининг Германия олийгоҳларида илмий ишни ёқлаш (PhD) ниятларини рағбатлантиришга, тадқиқот лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга ҳамда ўзбек олимлари ва олийгоҳ ўқитувчиларининг Германия олийгоҳлари билан тадқиқотлар борасидаги илмий алмашинувига хизмат қилади.

Германияда ўқишга доир стипендиялар магистратура йўналишидаги таълимни тўлиқ молиялаштиришга асосланган. Бундан ташқари, немис тили бўйича аъло даражадаги билимга эга ўзбек талабаларига Германия олийгоҳларидаги ёзги курсларда иштирок этиш учун ҳам бир қанча стипендиялар ажратилган. Ушбу стипендиялар бир томондан бакалавр ва магистратура йўналишидаги ўзбек талабалари ва иккинчи томондан Германия олийгоҳлари ўртасида тил ва маданиятга йўналтирилган ўзаро алмашинувни мақсадли равишда қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Маълумот учун, хориждаги мактаблар бўйича Германия марказий бошқармаси Ўзбекистонда 1994 йилдан бошлаб мактаб ва лицейларни чуқурлаштирилган немис тили дарслари ўтишда қўллаб-қувватлаб келади ва бу орқали «Мактаблар: келажак ҳамкорлари» ташаббуси доирасида Ўзбекистонда чет тили ўқитилишинининг такомиллаштирилишига ўзининг фаол ҳиссасини қўшиб келмоқда. ZfA билан ҳамкорлик қиладиган ушбу мактаб ва академик лицейларда жами 6400 нафарга яқин ўқувчи чет тили сифатида немис тилини ўрганишмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26901 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46420 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47410 Lifestyle
Марселда автомобиль ҳайдовчиси автобус бекатларига ҳужум уюштирди
15:42 17 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 792 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2430 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 2022 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар