АҚШ Давлат департаменти вакили Мари Харф келажакда Сурия президенти Башар Асад билан ҳеч қанақа ҳамкорлик қилинмаслиги ҳақида билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

"Бу бўлиши мумкин бўлмаган ишдир. Биз бундай шафқатсиз диктатор билан ҳатто террорчи ташкилотларга қарши курашиш йўлида ҳам бирлаша олмаймиз", деб баёнот беради Мари Харф.

Унинг қайд этишича, АҚШ "Башар Асадсиз Сурия"ни кўришни истайди.