АҚШ элчиси Памела Спратлен Самарқандни зиёрат қилди

Ўзбекистон 03 Июнь 2015 1066

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен 18-19 май кунлари Самарқандга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Памела Спратлен Самарқанд давлат университетига бориб, ректор Олимжон Холмуҳаммедов билан учрашган. Шунингдек, университетнинг иқтидорли магистрлари ва докторантлари билан семинар ўтказилди. Учрашув чоғида АҚШ университетлари билан бўлажак ҳамкорлик ва инглиз тилини ўқитиш услубларини яхшилаш мавзулари муҳокама қилинган.

Сўнг Памела Спратлен Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида лаборатория ва ветеринария ўқув маркази очилишида ҳам иштирок этган.

Ташриф давомида элчи Самарқанд тарихига бағишланган «Афросиёб» музейини ҳам бориб кўрган.

Кўпроқ янгиликлар