АҚШ Россиядан Европа Иттифоқи расмий шахсларига Россияга киришнинг тақиқланиши билан боғлиқ вазиятни тушунтириб беришни сўрамоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакилига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Биз Европа Иттифоқининг Россия томонидан ЕИнинг бир қатор сиёсатчиларига Россияга киришни тақиқловчи “стоп-лист”и борасидаги хавотирига қўшиламиз. АҚШ барча давлатларда виза қонунларининг қонуний бажарилишини қўллаб-қувватлайди ва Россия ҳукуматидан бу тақиқлов қандай юридик стандартларга асосланишини тушунтириб беришини сўрайди”, деб айтмоқда манба.

Аввалроқ Европанинг бир қатор нашрларида Россиянинг мамлакатга киришни тақиқловчи “қора рўйхати” чоп этилган эди. Бу рўйхатга асосан Болтиқбўйи давлатлари, Польша, Швеция ва Буюк Британия раҳбар шахслари киритилган.