Июннинг биринчи кунларида Австралия охирги 40 йил ичида энг совуқ қишни бошидан ўтказмоқда.

Ҳаво ҳарорати -9 градусгача тушиб кетди, Янги Жанубий Уэльсдаги Perisher ва Thredbo курортлари қалин қор остида қолиб кетди.

Одатда, Янги Жанубий Уэльсдаги ўртача қишки ҳароратлар 14–16 градус совуқ атрофида бўлади.

Сиднейда 6 градус совуқ қайд қилиниб, ушбу минтақадаги 1987 йилдан бери рекорд даражадаги совуқ ҳарорат бўлди.

Жанубий яримшарда жойлашган Австралиядаги фасллар Шимолий яримшардаги фаслларга қарама-қаршидир. Бу ерда 1 июнь куни қиш фаслининг бошланиши ҳисобланади ҳамда айнан шу кундан тоғ-чанғи курортлари мавсуми очилади.