Беларусь мудофаа вазирлиги текширувлар доирасида Украина билан чегарадош Гомель вилоятига бир нечта ҳарбий бўлинмалар юборади. Бу ҳақда вазирлик сайти орқали маълум бўлди.

Ахборотномада таъкидланишича, қуролли кучларнинг махсус операция кучлари 38-гвардия алоҳида мобил бригаданинг икки мобил ротаси тўла ҳарбий тайёргарлик ҳолатига келтирилган. Ҳарбийлар Брест-Гомель йўналишидан ўтиб, давлатнинг жанубий чегараларини мустаҳкамлаш мақсадида чегара қўмитасига топширилади.