"Реал"нинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоанинг португалиялик футболчиси Криштиану Роналдудан марказий ҳужумчи ўрнида фойдаланмоқчилигини маълум қилган.

Испаниялик мутахассиснинг фикрича, португалиялик футболчи Карло Анчелотти давридагидек чап қанотда эмас, балки айнан ҳужум марказида тўп суриши лозим. 

Бундай ўрин алмаштириш биринчи навбатда Гарет Бэйлнинг фойдасига хизмат қилади. Уэльслик футболчи кейинги мавсумда ўзининг севимли позицияси – чап қанотда ўйнаши мумкин, дейилади хабарда.

Шунингдек, 55 ёшли мутахассис шу вақтгача "Реал"нинг марказий ҳужумчиси сифатида ўйнаган Карим Бенземадан бошқа мақсадда фойдаланишни режалаштирмоқда.