Ежи Дудек: Моуриньо «Реал»да «каламуш» борлигини айтган эди

Спорт 03 Июнь 2015 2705

“Реал” жамоасининг собиқ дарвозабони Ежи Дудек ўзининг автобиографиясида 2011 йилда Мадрид клуби ва “Барселона” ўртасида бўлган учрашувдан кейинги нохуш ҳолат ҳақида сўзлаб берди.

“2011 йилда “Барселона” билан дуррангдан кейин Моуринью кийиниш хонасига келиб, биз ёмон натижага эришмаганимизни айтди. Бу билан баҳслашиш қийин эди, чунки биз бутун иккинчи тайм 10 киши бўлиб ҳаракат қилдик, бироқ учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Сўнгра Моуринью қўшимча қилиб: “Матбуот билан яхши муносабатда кўринасизлар. Биламан, биз журналистлар билан ҳамкорлик қилишимиз керак, бироқ сиз улар билан шунчалик яқинсиз деб ўйламагандим. Ўйинга 4 соат қолганда телевизорни ёқиб, нимани кўрганимни биласизми? Экранда бизнинг ўйинга тушириладиган таркибимизни кўрдим, жин урсин!”, деб аччиқланиб гапирди Жозе.

Сўнгра у бақириб: “Орамизда каламуш бўлса, сиз рақибни қандай қилиб ҳайратлантирмоқчи бўлдингиз? Ҳа, ҳа, каламуш”, деб айтди.

“Биз бутун ҳафта машғулот ўтказдик, сюрприз қилмоқчи эдик, Пепени Мессига халақит қилиши учун ярим ҳимояга қўйган эдик. Бизнинг тактикамиз рақибни ипсиз боғлаб қўйиши керак эди. Ундай экан, нима учун бу фойда бермади?” Ҳеч қайси биримиз бунга жавоб бермадик. Бироқ Моуринью бақиришни бошлади:

“Мен ҳар доим сизнинг олдингизда бораман, генералга ўхшаб содир бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарсани назорат қиламан. Мен ҳар доим сизнинг орқангиздан ўзимни оловга ташлайман. Биз ҳужумга ўтаётганимизда, кимдир орқамдан пичоқ санчгандай бўлди. Сизлардан бирингиз ўйиндан олдин орқамдан пичоқ санчди”.

Унинг кўзларига ёш келди. Ҳеч қачон Жозени бундай алфозда кўрмаган эдим. Ва у яна бақиришда давом этди:

“Қани ўша сотқин каламуш? Бу ким бўлиши мумкин? Балки, сендирсан?” деб қўли билан Мадридда туғилган Гранерони кўрсатди ва буни шундай тушунтирди: “Бу сотқин жамоада анчадан бери ўйнаётган одам бўлиши керак” деб, яна 3-4 нафар болаларга юзланди ва:

“Қандай қилиб сиз устида бир ҳафта ишлаган нарсамизни барбод қилишингиз мумкин? Сиз менга панд бердинглар. Сиз ўзингизга, яқинларингиз ва дўстларингизга панд бердинглар. Мен ўша тили узун кимсани албатта топаман. Бироқ ҳозир бу керакмикан, билмайман. Мен сизлардан тўйдим ва чарчадим”.

Шундан кейин Жозе қўлидаги идишни деворга улоқтириб, эшикни тарсиллатиб ёпиб, чиқиб кетди”, деб хотирлайди ўша вазиятни Дудек.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар