HeadHunter рекрутинг хизмати Ўзбекистон бозорига расман чиқмоқда

Ўзбекистон 03 Июнь 2015 1755

Ходимлар ва иш излашга ихтисослашган HeadHunter рекрутинг хизмати расман учта давлат: Ўзбекистон, Грузия, Қирғизистон бозорига чиқмоқда.

2 июндан бошлаб ушбу давлатларда хизматнинг ходимлар ва иш излаш учун мўлжалланган янги сайтлари ишини бошлади. Ҳозирда бу сайтларда бир неча ўнлаб вакансиялар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган, бироқ йил охирига HeadHunter иш изловчиларга бир неча юзлаб долзарб вакансияларни тақдим этишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

HeadHunter ҳозирда иш берувчилар учун Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ иш изловчиларнинг резюмесини таклиф қилиши мумкин. Компания ҳар ой ушбу базани иш изловчиларнинг юзлаб резюмелари билан тўлдириб боришни режалаштирмоқда.

Яқин орада хизматнинг мобиль версияси ҳам ишга туширилади, йил охиригача хизматнинг ҳар бир давлатнинг ўз тилидаги версияси чиқарилиши режалаштирилмоқда. Янги сайтларнинг ишини ва мижозлар билан алоқа қилишни хизматнинг Қозоғистон ва Озарбойжондаги ваколатхоналари таъминлайди.

Ҳозирда бу хизмат Россия, Украина, Қозоғистон, Беларусь ва Озарбайжонда жорий қилинган.

Кўпроқ янгиликлар