Аввалроқ интернет фойдаланувчиси “Жамоатчилик назорати” гуруҳига Қўйлиқ 4-мавзесидаги болалар майдончаларининг ночор аҳволи ҳақида хабар қолдирган.

Бироз вақт ўтиб, гарчи фойдаланувчи шикоят қилган айнан ўша майдонча таъмирланмаган бўлса-да, у яшайдиган кўп қаватли уйнинг орқа томонида янги майдонча қуриб берилган. Фойдаланувчи бунда “Жамоатчилик назорати” гуруҳининг ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлаган.