2015 йил 3 июн, Тошкент. Алоқа оператори Beeline роуминг географияси кенгайгани ҳақида хабар беради. Ҳамкорлик шартномаси Ooredoo компанияси билан тузилди, унинг натижасида Beeline абонентлари Мьянма Республикасида GPRS-роумингдан фойдаланишлари мумкин.

“Туризм ва бизнес доирасида мижозларимиз учун қизиқ бўлган дунёнинг турли нуқталарида абонентларимизни ишончли алоқа билан таъминлашга ҳаракат қиламиз. Ooredoo билан ҳамкорлигимиз ва Жанубий Шарқий Осиёда кенгайишимиз, мижозларимиз доимо алоқада қолишларига, шунингдек мобил Интернетдан фойдаланишларига имкон яратади” – воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев.

Эслатиб ўтамиз, Beeline 2010 йилдан бери Ўзбекистонда биринчи рақамли роуминг-оператор ҳисобланади. Компания, шунингдек овозли роуминг (184 та мамлакатда 485 та оператор), GPRS-роуминг (157 та мамлакатда 354 та оператор), 3G-роуминг (147 та мамлакатда 285 та оператор) ва CAMEL-роуминг (100 та мамлакатда 214 та оператор) сегментлдарида ҳам етакчилик қилади.