Жўрабек Каримов “Ролан Гаррос”нинг 3-босқичига чиқди

Спорт 03 Июнь 2015 982

Ўзбекистонлик истеъдодли ёш теннисчи Жўрабек Каримов Париж шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумига “Ролан Гаррос” турнирнинг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларида муваффақиятли иштирок этмоқда. У учинчи давра иштирокчисига айланди.

Жўрабек Каримов илк босқичда франциялик Максим Петелни 6:1, 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи даврада кореялик Сеонг-Чан Хонгдан 6:2, 6:3 ҳисобида устун келди. Энди у учинчи босқичда турнирнинг 13-ракеткаси, дунё рейтингида 528-ўринни эгаллаб турган АҚШ вакили Томми Паулга қарши кортга чиқади.

Таққослаш учун, Жўрабек Каримов ATP рейтингида 893-поғонадан жой олган. У шу йили Австралия Очиқ чемпионатининг ярим финалига қадар етиб бориб, ўзига хос шов-шув сабабчисига айланган эди.

Кўпроқ янгиликлар