3 июнь куни Латвия сеймида бўлиб ўтган мамлакат президентлиги учун сайловда номзодлардан бирортаси зарур бўлган 51 овозга эга бўла олмади.

Президентлик учун 4 нафар номзод курашган бўлиб, улардан 2 нафари коалицон партиядан ва қолган 2 нафари мухолифат партиялар вакили ҳисобланишади.

“Яшиллар” иттифоқи ва меҳнаткашлар мудофаа вазири Раймондс Вейонис номзоди учун парламент депутатларининг 34 нафари овоз берган.

“Барчаси Латвия учун!” миллий бирлиги давлат раҳбари лавозимига Европа ҳамжамияти суди судьяси Эгилс Левитс учун эса 24 депутат овоз берган. Мухолифатдаги социал-демократик партия “Келишув”дан бўлган номзоди кўрсатилган Сергей Долгополовни 23 депутат қўллаб-қувватлаган.

Яна бир мухолифат партияси Латвия ҳудудлари бирлиги ўз етакчиси сейм депутати Мартиньш Бондарс учун 7 парламент аъзоси овоз берган.