Латвия сейми мамлакат мудофаа вазири Раймондс Вейонисни мамлакат президенти қилиб сайлади. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ Латвия президент лавозимига номзодлар президентлик пойгасидан чиқиб кетганлари ва сайловда фақатгина Вейониснинг номзоди қолгани маълум қилинганди.

Вейонис учун сеймнинг 100 нафар депутатидан камида 51 нафари овоз бериши керак бўлганди.