Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти миссиясидан Минск келишувларини ким бузаётганини аниқлашни сўради. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Биз ЕҲХТга Махсус мониторинг комиссиясига ким, неча марта ва қаерга ўқ узгани, бу отишмаларнинг мақсади ва бу отишмалардан ким – тинч аҳоли ёки аҳоли пунктларига артиллериялардан ўқ узаётган ҳарбийлар жабр кўраётгани ҳақида ҳисобот бериши вазифасини топшириши юзасидан ушбу ташкилотга мурожаат қилдик”, деб айтмоқда Лавров.

Лавровнинг айтишича, “аслида нима бўлаётгани ва ким нафақат Минск келишувларини, балки халқаро инсонпарварлик ҳуқуқинини бузаётганлиги ҳақида тўлиқ манзара ҳосил бўлиши” учун зарур бўлмоқда.