Лондоннинг «Арсенал» клуби ва Германия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лукаш Подольски «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди» шоусининг Германиядаги дастурида иштирок этди. 

Sport нашри хабарига кўра, 2014 йилги жаҳон чемпионати ғолиби 14-саволгача етиб бориб, 125 минг евро эгасига айланди

Қайд этиш жоиз, Подольски билан бирга Германия терма жамоаси ошпази Хольгер Стромберг ҳам ўйинда иштирок этган.