Россиянинг ЛУКОйл компанияси Эстониядаги ёқилғи қуйиш шохобчаларини сотишини эълон қилди. Таъкидланишича, бу активларни оптималлаштириш ва Болтиқбўйида ишларни жонлантиришга ёрдам беради.
ЛУКОйлнинг Эстониядаги бўлинмаси – Lukoil Eesti AS’га тегишли мамлакатнинг турли нуқталаридаги жами 37 АЁҚШнинг 100 фоиз акцияларини Aqua Marina AS компаниясига сотмоқчи.
Айтилишича, шартнома Эстония монополияга қарши кураш хизмати томонидан маъқулланганидан кейин амалга оширилади.