Германия канцлери Ангела Меркель Япониянинг Yomiuri нашрида эълон қилинган мақоласида жаҳон ҳамжамиятига хавф солаётган уч асосий таҳдидни санаб ўтди.

Меркель хонимнинг фикрича, айни кунларда жаҳоннинг уч асосий муаммоси қуйидагилардир: Россия томонидан Қримнинг оккупация қилиниши, Эбола вируси эпидемияси, Яқин Шарқдаги террорчи гуруҳлар.
“Совуқ уруш тугаганидан 25 йил ўтиб, тинчлик Қримнинг эгаллаб олиниши билан бузилишини ҳеч ким хаёлига келтирмаган эди. Эбола вируси Африка давлатлари тараққиётига тўсқинлик қилади деб ҳеч ким ўйламаганди. Яқин Шарқдаги террорчи гуруҳлар бундай хавф туғдиради деб ҳеч ким ўйламаганди”, – дейди ўз мақоласида Германия етакчиси.
Унинг фикрича, G7 саммитида айнан шу мавзуларни муҳокама қилиш ўринли.