Paulson & Co хеж-фонди асосчиси ва миллиардер Жон Полсон Гарвард университетига унинг тарихидаги энг катта миқдордаги хайр-эҳсон берди – миллиардер Гарвард муҳандислик ва амалий фанлар мактаби ҳисобига 400 млн доллар ўтказди. Бу ҳақда Harvard Magazine нашри хабар бермоқда.

Полсон Гарвард бизнес мактаби битирувчиси ҳисобланади. Хайрия пулини олган мактаб раҳбарияти энди университетнинг бу бўлинмаси Жон Полсон номидаги муҳандислик ва амалий фанлар мактаби деб қайта номланишини маълум қилди.

Гарвард университети президенти Дрю Жилпин Фауст миллиардернинг хайрия пули университетда муҳандислик ва амалий фанлар ривожига катта ҳисса қўшишини айтди.