УЕФА раҳбари Мишель Платини Йозеф Блаттернинг ФИФА президенти лавозимидан кетишига изоҳ бериб ўтди.

“Бу Блаттер учун мураккаб, бироқ мардона, тўғри қарор бўлди”, деб айтди Платини.

Блаттер ушбу лавозимда 1998 йилдан бери фаолият юритиб келаётганди. У 2 июнь куни ФИФА президентлиги лавозимини тарк этишини эълон қилди.