Россия Федерацияси Спорт ишлари вазири Виталий Мутко 2018 йилги Жаҳон чемпионати ФИФА белгиси остида Россияда ўтказилишига ҳеч қандай шубҳаси йўқлигини маълум қилди.

"Россиядан мезбонлик олиб қўйилиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бу кимнингдир хоҳиши билан амалга ошмайди. Россия етарлича қўллаб-қувватлаш ва ишончни ҳис қилиб турибди. Мен Россия 2018 йилги мундиал мезбонлигидан маҳрум бўлишини хаёлимга ҳам келтирмаяпман", дейди Мутко "Россия 24" телеканали орқали қилган чиқиши давомида.