АҚШ президенти Барак Обама Сенат томонидан қабул қилинган "Махсус хизматлар ҳақида"ги қонун лойиҳасини имзолади.

"Сенат ва ниҳоят озодлик ҳақида Актни қабул қилганидан жуда хурсандман. Бу акт фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва мамлакат хавфсизлигини таъминлайди. Бу қонун лойиҳаси менга қандай шаклда етиб келган бўлса, шу ҳолича имзоладим", деб ёзади Обама ўз твиттерида.

Бироз олдинроқ, АҚШда шу мазмундаги "Ватанпарварлик акти"нинг амал қилиш муддати якунлангани хабар қилинганди.