3 июнда Қирғизистонда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу раислигида МДҲ давлатлари мудофаа вазирликлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилишда асосий эътибор 2016 йилда МДҲ давлатлари ўртасида ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш ва Қуролли кучларининг биргаликдаги тадбирларини ўтказиш, МДҲ давлатлари Ҳаво ҳужумига қарши бирлашган тизимининг ҳарбий имкониятларини ошириш масалаларига қаратилади.

Йиғилишда МДҲ давлатлари мудофаа вазирликларининг кўп томонлама ҳамкорлигига тегишли 20га яқин масала муҳокама қилинади.

Кенгаш ишида Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон мудофаа вазирликлари делегациялари иштирок этади.