Ўзбекистон мамлакатдаги озиқ-овқат борасидаги вазиятнинг яхшилангани учун томонидан мукофотланди.

Тақдирлаш маросими шу йилнинг 7 июнь куни Рим шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

ФАО ташкилотининг 39-сессияси доирасида Мингйиллик ривожланиш дастури бўйича ютуқлари учун Ўзбекистондан ташқари Ангола, Боливия, Хитой, Коста-Рика, Доминикан республикаси, Габон, Лаос Халқ Демократик республикаси, Мали, Мьянма, Мозамбик, Непал, Уммон, Соломон ороллари ва Суринам каби 14 давлат ҳам тақдирланади.