Ёз ойлари қоида бўйича кўпчилик спортчилар учун мусобақалар ўтказилиши борасида камроқ миқдорда мазмундор бўлади, бироқ дзюдочилар учун эмас. 13-14 июнь кунлари мамлакатимиз дзюдочилари параллел равишда иккита мусобақада рейтинг очколари учун курашишларига тўғри келади. Чирчиқда кадетлар ва ўсмирлар орасида Учқун Муродов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро мусобақа, Будапештда эса катта ёшли дзюдочилар орасида Гран При серияси мусобақаси бўлиб ўтади. Венгрияда татамида курашадиган спортчиларимиз номи эълон қилинди, улар:

60 кг: Диёрбек Ўрозбоев ва Шарофиддин Лутфуллаев

66 кг: Достонжон Холиқулов ва Ришод Собиров

73 кг: Шарофиддин Болтабоев ва Мирали Шарипов

81 кг: Шахзод Собиров ва Яхё Имомов

90 кг: Камолиддин Холмаматов ва Шерали Жўраев

100 кг гача: Рамзиддин Саидов

100 кг дан юқори: Абдулла Тангриев