Украина президенти Пётр Порошенко ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг истеъфога чиқишига ўзининг фейсбукдаги саҳифасида изоҳ бериб ўтди.

Порошенконинг айтишича, бу ҳолат ҳақиқат тантанаси бўлди.

“Дунё ўзгарди. ФИФАдаги коррупциявий можаролар оқибатида Блаттернинг истеъфога чиқиши бу ташкилотда коррупция оқибатида қабул қилинган баъзи қарорларнинг бекор қилинишига умид беради. Ҳақиқат доимо ғалаба қозонади”, деб айтди Порошенко.

Аввалроқ ABC News телеканали ФҚБ ва АҚШ прокуратураси Йозеф Блаттерга қарши тергов ўтказаётганини маълум қилганди.