Қашқадарёда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон 03 Июнь 2015 1199

Қашқадарёда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармалари вакиллари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан соҳа мутахассислари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди. 

Давлат раҳбарининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вилоятда ишлаб чиқилган дастурга биноан 2014 йилда қарийб 30 миллиард сўмлик иш бажарилиб, 19 ирригация ва мелиорация иншооти фойдаланишга топширилди. 

Семинар иштирокчилари дастур доирасида таъмирланган “Йўлдош” насос станцияси, Қарши туманидаги “Нажоткор замин ҳосилоти” фермер хўжалигида жорий этилган томчилатиб ва эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш тизими, ҳудуддаги ЮК-5-8 коллектори, жойлардаги ирригация ва мелиорация тизимларида амалга оширилган ишлар, корхона ва ташкилотларнинг ёрдамчи хўжаликлари фаолияти билан танишди. 

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев сўзга чиқди. 

Кўпроқ янгиликлар