"Валенсия" жамоаси "Реал"га дарвозабон Икер Касильясни сотиб олиш бўйича таклиф билан чиққан. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, валенсияликларнинг асосий дарвозабони Диего Алвес жароҳатлангани учун унинг ўрнига янги дарвозабон қидирилмоқда.

Бироз олдинроқ, "Реал" Касильясни 14 млн евро эвазига қўйиб юбориши хабар қилинганди.

Бироқ охирги хабарларга кўра, жамоа ўзининг ички чемпионатдаги асосий рақобатчисининг таклифига рад жавобини берган.

Эндиликда, "Валенсия" ўз эътиборини "Интер" дарвозабони Самир Хандановичга қаратгани айтилмоқда. Ханданович ҳам кейинги мавсумда ЕЧлда иштирок этадиган жамоага қўшилишга қарши эмаслигини билдирган.