"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Роджерс янги мавсумда ҳам клубда ўз ишини давом эттиради.

2 июнь куни 42 ёшли мутахассис клуб хўжайинлари Том Вернер ва «Фенуэй Спортс Групп» президенти Майк Гордон билан учрашди, учрашув самарали ўтди, дейилади хабарда.

Роджерс мавсум якунида мухлислар ва жамоатчилик танқидига учраган эди. Жамоа Англия чемпионатида 6-ўринни олди ва еврокубоклардан қуруқ қолди. Шунингдек, ЕЧЛ гуруҳ босқичидан ўта олмади.