Ролан Гаррос кортига орқаси билан учаётган самолётнинг тушган сояси интернет фойдаланувчиларини ҳайратлантирди

Спорт 03 Июнь 2015 3683

1 июнда интернетда теннис бўйича Ролан Гаррос мусобақасида теннисчилар Серена Уильямс ва Слоан Стивенс ўртасидаги учрашувни томоша қилаётган фойдаланувчилар физика қонунларига зид равишда думи билан олдинга парвоз қилаётган самолётнинг кортга тушган соясига ўз эътиборларини қаратишди.

SB Nation нашрининг аниқлашича, самолёт ҳақиқатдан ҳам орқаси билан учган, бироқ бу ҳақиқий самолёт эмас, балки Emirates Airlines авиакомпаниясининг промо-рекламаси доирасида бир неча йил аввал стадионда ўрнатилган самолётнинг кичик модели бўлган. Бу модель телевизион камера билан бирга тросга маҳкамланган бўлган, шунинг учун у олдинга ҳам, орқага ҳам ҳаракатлана олган.

Охирги пайтларда бундай жумбоқлар ва иллюзиялар интернетда анча оммавийлашмоқда. 19 майда Reddit фойдаланувчиларини кўприк олдида турган ишчиларнинг сурати ўйлантириб қўйди: бу суратда ишчилар бир вақтнинг ўзида ҳам ерга, ҳам баланд бетон конструкциясига яқин тургандек тасвирланганди.

Апрель ойида Шимолий Корея ОАВлари Совет иттифоқида ишлаб чиқарилган АН-2 самолётига эътиборни қаратдилар: бу самолёт қарши шамол мавжудлигида ҳақиқатан ҳам бир фурсат давомида барқарорлигини сақлаган ҳолда думи билан олдинга уча олади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар