Саакашвили Одесса вилоятидаги 27 туманнинг 24тасидаги ҳокимларни ишдан бўшатмоқчи

Жаҳон 03 Июнь 2015 2301

Грузиянинг собиқ президенти ҳамда Украинанинг Одесса вилоятида амалдаги губернатор ҳисобланувчи Михаил Саакашвили вилоятдаги 27 тумандан 24тасидаги раҳбарларни алмаштиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

"Бу вилоятда 27та туман мавжуд. Улардан 3тасига яқиндагина янги раҳбарлар тайинланган. 24тасига ҳам янги раҳбарлар тайинлаш керак, танлов асосида янги жамоа тузамиз. Мен бу танлов орқали бутун Украина бўйлаб номзодларни Одессага чақираман", дейди Саакашвили Грузиянинг "Рустави 2" телеканалига берган интервьюси чоғида.

У янги ислоҳотлар учун янги жамоа зарурлигини таъкидлаган. Шунингдек, ундан қайсидир ҳокимни ўз ўрнида қолдиришни сўраб телефон қилишса, уни биринчи навбатда ишдан бўшатишини айтган.

Кўпроқ янгиликлар