Рафаэль Бенитес расман Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи сифатида таништирилди. “Қироллик клуби” қароргоҳида янги бош мурабббийнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Испаниялик мутахассис билан 3 йиллик шартнома имзоланган. 55 ёшли Бенитес икки йил давомида “Наполи” жамоасини бошқарган эди. Неаполликлар А сериянинг сўнгги турида “Лацио”га 2:4 ҳисобида ютқазишди. Айнан ўша ўйин Рафа учун “Наполи” бошқарувидаги сўнгги учрашув бўлиб қолди.

“Мен уйга қайтдим. Ўйлайманки, “Реал” билан янги чўққиларни забт этамиз”, - деди Бенитес.

Рафаэль Бенитеснинг мураббийликдаги фаолияти:

1986-1995: “Реал” Мадрид академияси

1995-1996: “Валядолид” (Испания)

1996-1997: “Осасуна” (Испания)

1997-1999: “Экстремадура” (Испания)

2000-2001: “Тенерифе” (Испания)

2001-2004: “Валенсия” (Испания)

2004-2010: “Ливерпуль” (Англия)

2010-2010: “Интер” (Италия)

2012-2013: “Челси” (Англия)

2013-2015: “Наполи” (Италия)

2015- : “Реал” Мадрид (Испания)