Саудия Арабистони ҳукумати мамлакатнинг шарқида 29 май куни масжидда теракт амалга оширган террорчиларни излаш ва қўлга олишда ёрдам бериши мумкин бўлган маълумот учун 1,3 млн доллар мукофот пули эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Саудия Арабистони Ички ишлар вазири маълум қилди.

Вазирликда кейинги терактларни бартараф этишга ёрдам берадиган маълумот учун яна 1,9 млн доллар мукофот пули берилиши айтилмоқда.