"Севилья" клуби "Барселона" футболчиси Денис Суареснинг трансфер ҳуқуқини каталонияликлардан сотиб олди.

Денис Суарес шу пайтга қадар андалусияликлар таркибида ижара асосида тўп суриб келаётганди.

"Эндиликда Денис Суарес "Севилья"нинг тўлақонли футболчисига айланди", - деб маълум қилди "Севилья" президенти Хосе Кастро.

Жорий мавсумда Денис Суарес 31та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.