Шанхай ҳамкорлик ташлоти (ШҲТ) фаолиятига 12 мамлакат қўшилишга тайёр. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг ШҲТ давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашувидан олдин берилган баёнотда таъкидланади.
“Учрашув чоғида ШХТни кенгайтириш жараёнини ишга тушириш масаласи кўриб чиқилади. Бугунги кунда ташкилот фаолиятига қўшилиш ниятини 12 мамлакат билдирди”, – дейилади матбуот хабарномасида.
Айни пайтда Ҳиндистон ва Покистонни ШҲТ таркибига олиш масаласи кун тартибида турибди. Улардан сўнг Эрон номзоди кўриб чиқилади.