Стивен Хокинг эвтаназия ёрдамида ҳаётига нуқта қўйиши мумкин

Жамият 03 Июнь 2015 2431

Ёнлама амиотрофик склероз касалига учраб, ҳаракатлана ва гапира олмай қолган, одамлар билан нутқ синтезатори ёрдамида мулоқот қиладиган машҳур британиялик олим Стивен Хокинг ҳаётдан кетиш учун эвтаназияга мурожаат қилиши мумкинлигини айтиб ўтди.
“Агар кучли оғриқ сезсам, фанга бошқа янгилик кирита олмасам, ёки атрофдагиларга ортиқча юк бўла бошласам, эвтаназия йўлини қўллашим мумкин”, – деди у маҳаллий ОАВ вакиллари билан мулоқот чоғида.
73 ёшли олимнинг фикрича, ҳар бир инсон ўз ҳаётини истагандай ва истаган пайтида якунлаш ҳуқуқига эга.

Кўпроқ янгиликлар