Тожикистон ҳукумати ОМОНга янги раҳбар тайинлади. Бироз олдинроқ, бу гуруҳнинг аввалги қўмондони Гулмурод Халимов "ИШИД" жангарилари сафига ўтиб кетгани маълум бўлганди.

"Хуршед Мухаммадзода мамлакат раҳбарияти томонидан ОМОНнинг янги қўмондони этиб тайинланди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Тожикистон ҳукумати Ироқ ва Сурия ҳудудидаги жангарилар сафига бориб қўшилган 417 нафар тожикистонликка нисбатан жиноий иш очган. Жангарилар эса ўз сафларида 2 мингдан ортиқ тожикистонлик борлигини айтишмоқда.