Тошкентда маънавий ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди

Маданият 03 Июнь 2015 2869

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан 2015 йил 3 июнь куни “Мамлакатимизда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” матбуот анжумани ўтказилди.Тадбирда Республика Маънавият тарғибот маркази мутасаддилари, Марказнинг Тошкент шаҳри бўлими раҳбарлари ваЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Анжуман Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг ижроия идораси Республика Маънавият тарғибот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари томонидан мамлакатимизда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келажакдаги вазифаларга бағишланди.
Мустақиллик йилларида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар тизимини шакллантириш, такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга бағишланган 7 та қонуности ҳужжати – Президент фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди.
Уларда мустақил Ўзбекистонимизда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар мунтазам бир тизимга айланганлиги, маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши эканлиги таъкидланган.Бу тизим мамлакат миқёсида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигидаги Республика Маънавият ва маърифат кенгаши, жойларда эса минтақа ва ҳудудларнинг биринчи раҳбарлари раислигидаги минтақавий-ҳудудий кенгашлар орқали мувофиқлаштирилади. Айниқса,2006 йил 25 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” ПҚ-451-сон Қарор бу – ниҳоятда муҳим ҳужжат. Чунки, Қарорда тўғри қайд этилганидек, Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш, эҳтимол, ҳеч қачон бугунгидек долзарб масалага айланмагандир. Айни пайтда Марказ томонидан талай ишлар амалга ошириб келинмоқда.


Биринчидан: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан турли - фан, таълим, маданият, санъат соҳаси вакиллариридан иборат 2800 нафар тарғиботчилар танлаб олинди ва шакллантирилди.
Иккинчидан: Марказ қошида вазирлик, қўмита, корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда маънавий-маърифий соҳага масъул ходимлар малакасини оширишга ихтисослашган “Маънавият тарғиботчиси” нотаълим муассасаси ўқув маркази ташкил этилди. Ушбу ўқув марказида ўтган 2014 йилда маънавий-маърифий ишлар бўйича фаолият кўрсатаётган 1821 нафар, 2015 йилнинг ҳозирги кунига қадар 800 нафарга яқин ташкилот ва корхоналарнинг маънавият бўйича масъулларининг малакаси оширилди.Бугунги кунга қадар тизимда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Тошкент, Навоий ва Андижон вилоятларида Республика ўқув-семинарлари ташкил этилди.
Учинчидан: Мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, миллий қадриятларнинг тикланиши, кенг кўламда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган 65 та тарғибот материаллари 10 мингта DVD дискда кўпайтирилиб, жойларга етказилди..Марказ томонидан 25 номдаги буклет ва 25 номдаги рисолалар 2015 йилнинг 1 чорагида чоп этилди.


Тўртинчидан: Ўтган 2014 йилда 88656 та тадбир ўтказилиб, жами 10 млн. ортиқ фуқаролар қамраб олинди “Ватан ҳимоячилари” куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича жами 10 минг 193 та тадбир ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 февралдаги “2015 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги”ги ПҚ-2305-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 1200 та тадбир ўтказилиб, 1000 аҳоли қамраб олинди.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумхалқ байрами - Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 2015 йил 26 мартдаги 4437-Ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан 350 кишидан иборат тарғибот гуруҳи шакллантирилиб, 3 мингдан ортиқ маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.Республика ваҳудудий тарғибот гуруҳлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида 1 миллиондан ортиқ аҳоли иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августда қабул қилинган “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2007 йилдан буён Марказ томонидан ҳамкор вазирлик, идора ва ташкилотлар иштирокида “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” Республика кўрик-танловини ўтказиб келмоқда.Бу Республика кўрик-танлови мамлакатимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган ташаббускор, фидоий тарғиботчиларни қўллаб-қувватлаш, муносиб рағбатлантириш, уларнинг бой тажрибасини оммалаштириш, шу тариқа мамлакатимизда маънавият тарғиботи самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш тўғрисида”ги йиғилиши баёни (№13) 5-банди “Барча таълим муассасаларида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб адабий-бадиий тадбирлар, давра суҳбатлари, ижодий кечалар ўтказилишини таъминлаш” бўйича марказ ва унинг бўлимлари томонидан тадбир ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 январдаги йиғилиши баёни (№9) қарорининг 6-банди ижроси юзасидан 9 февраль – Алишер Навоий таваллудига 574 йил тўлиши муносабати билан ва Вазирлар Маҳкамасининг “Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида”ги 2015 йил 2 февралдаги 07-07/1-44-сонли йиғилиши баёнининг 6- банди 2-сўзбошидаги топшириқ ижроси юзасидан жойларда туркум маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” 22-банди “Ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш: “Мустақил юрт фарзандиман!” мавзусидаги расмлар танлови (7-14 ёшлилар ўртасида)“Ватанимга таянч бўламан!” мавзусидаги иншолар танлови (15-18 ёшлилар ўртасида)” нинг туман ва вилоят босқичлари ўтказилди.
Тошкент вилояти Зангиота тумани Ҳасанбой қишлоқ фуқаролар йиғини бошчилигида шу ҳудудда яшовчи фахрийларнинг Самарқанд вилоятига “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Шукроналик зиёрати” номи остида сайёҳатга боришлари ташкиллаштирилди (2015 йилнинг 2 май).


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент Олий ҳарбий техника билим юртининг 2015 йил 15 апрелдаги 40/4-904 сонли хатига жавобан, Республика илмий-амалий конференция ўтказилди ва “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда миллий мероснинг ўрни” мавзуида маъруза қилинди (2015 йил, 28 апрель). Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Давлат маслаҳатчиси ўринбосарининг 2015 йил 11 майдаги №02/2-652-сонли хати ижроси юзасидан Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Наманган вилоятиларида Байналмилал маркази томонидан “Баркамол авлод шаклланишида миллий ва маънавий қадриятларнинг ўрни” мавзуидаги илмий-амалий семинарда “Баркамол авлод – юксак маънавиятли авлод демакдир” мавзуида маъруза билан иштирок этилди (2015 йил, май).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 майдаги “Республика “Китоб байрами” тадбирини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мажлиси (02-08/1-66) қарорида белгиланган “Китоб –миллатнинг бебаҳо маънавий ва маданий мероси” мавзуидаги илмий-амалий конференцияда “Миллий ғоя ва миллий мафкурани ёшлар онгига сингдиришда китобнинг ўрни” тўғрисида маъруза қилинди ва жойларда китоб байрамлари ўтказилди (2015 йил 28-30 май).
Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2015 йил 15 майдаги 50-сонли йиғилиши баёни ижроси таъминлаш мақсадида қатор ташкилотларнинг маънавий -маърифий соҳадаги амалга оширган ишлари ҳолати ўрганилди ва мувофиқлаштиримоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар