Тошкентда ОАВ ходимлари учун “Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Ўзбекистон 03 Июнь 2015 1868

Тошкентда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда бюджет тизими ислоҳоти” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган семинар-тренингдан кўзланган мақсад журналистларнинг мамлакатимиз ғазначилик тизими вазифалари хусусидаги хабардорлик даражасини оширишдан иборат. Ушбу тадбир Ўзбекистон бюджет тизимини ислоҳ этиш масалаларига бағишланган туркум семинарлардан бири бўлди. 

"Тадбирда Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида мамлакат бюджет тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг салмоқли натижаларини бераётгани таъкидланди. Чунончи, солиқ юки босқичма-босқич камайтирилиб, иқтисодиётимиз барқарор ривожланмоқда ва соҳада давлат дастурларидан фойдаланишни кенгайтириш орқали бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ортмоқда. Шунингдек, ижтимоий соҳалар янада ривожланиб, аҳоли даромади, жамғарилган маблағлари ва харид қобилиятида ўсиш кузатилмоқда", дейилади УзА хабарида. 

Семинар-тренинг доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги тузилмаси ва унинг вазифалари, Давлат бюджети ижросини таъминлашда ғазначилик тизими хусусиятлари ва бу борадаги тегишли меъёрий-ҳуқуқий база атрофлича кўриб чиқилди. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар