Тошкентда одам савдосига қарши курашишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон 03 Июнь 2015 1386

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан пойтахтимиздаги 1-Республика тиббиёт коллежида “Одам савдоси: глобал муаммога қарши бирга курашайлик!” мавзусида учрашув ташкил қилинди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази ва “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда коллеж талабалари, устоз-мураббийлар, божхоначилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, ҳозирги пайтда ер юзида 2,7 млн. нафардан 4 млн. нафаргача кишилар одам савдоси қурбонига айланган бўлиб, ушбу жиноий фаолият натижасида жиноят олами вакиллари орттираётган даромад миқдори 7-12 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Энг ачинарлиси, дунёнинг 150 дан ортиқ давлатларини қамраб олган мазкур глобал муаммо домига тортилаётганларнинг 700-800 мингдан ортиғи алдов йўли билан чет элларга олиб кетилган болалар ва аёллар ҳисобланади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича чоралар тўрисида” 2008 йил 8 июлда қарорига мувофиқ одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси ташкил этилиши ушбу трансмиллий жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини янада оширгани таъкидланди.

Тошкент шаҳрида комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича 30 ўринга мўлжалланган Республика реабилитация маркази ташкил этилган.

Мазкур марказнинг мақсад ва вазифалари, бугунги фаолияти ва уни амалга ошириш тартиблари, марказда яратилган шарт-шароитлар ҳақида ушбу марказ директори ўринбосари Қ.Қосимов атрофлича тўхталиб ўтди. Унга кўра, мазкур марказ одам савдоси жабрдийдаларига кечиктириб бўлмайдиган тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошқа ёрдам кўрсатиш, уларнинг қариндошлари билан мулоқот ўрнатишида ва ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш каби вазифаларни амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш божхона постларида маъсул ходимлар томонидан ишлаш мақсадида чегара орқали ҳаракатланаётган республикамиз фуқароларига одам савдоси қурбони ҳолатига тушиб қолмаслиги юзасидан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб тегишли таҳлил ишлари олиб борилди. Бундан ташқари ушбу йўналишда тезкор ва профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича тезкор қидирув ва тезкор аниқлов ишлари йўлга қўйилган.

Айни пайтда барча чегара божхона постларида одам савдосидан огоҳлантиришга қаратилган деворий кўргазмалар, фуқароларга маълумот бериш бўйича “Ишонч телефонлари” ташкил этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 5 августда 2606-сон билан рўйхатга олинган "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"га асосан жисмоний шахслар томонидан божхона чегараларини кесиб ўтиш чоғида расмийлаштирилаётган йўловчи божхона декларацияларининг 3-бандида божхона чегарасидан ўтаётган ҳар бир фуқаронинг сафар мақсади кўрсатилиши қатъий назорат қилиб борилмоқда.

Одам савдосига қарши курашиш бўйича биргина “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 2014 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида10 гаяқин қонунбузилиш ҳолати фош қилинган.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан эса ўтган йиллар давомида кўрилган тезкор қидирув тадбирлари самараси ўлароқ, 15 дан ортиқ ёш қизларнинг ишончига кириб, алдов йўллари билан Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Россия, Ҳиндистон каби давлатларга олиб чиқиб кетиб, келгусида фоҳишабозликка мажбурлашни кўзлаган бир гуруҳ шахслар қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Тадбирда “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази мутахассиси Ш.Қосимова ҳам иштирок этиб, марказнинг бугунги фаолияти, мазкур муаммога қарши курашишда ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган тарғибот ишлари хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

Учрашув сўнггида, коллеж талабаларига “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази томонидан тайёрланган ва ўзида одам савдоси бўйича муҳим тавсия ва кўрсатмаларни акс эттирган турли тарқатма материаллар тарқатилди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар