7 июнь куни Тошкентдаги Мирзо Улуғбек боғида татар ва бошқирд халқларининг миллий байрами – Сабантўй ўтказилади. Маълум қилинишича, 2015 йилдаги тадбир “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланади.
Тадбир доирасида турли мусобақалар, концертлар уюштирилади. Концертларда татар ва бошқирд миллий коллективларининг чиқишлари намойиш этилади.